Home » Россия Рубли Қуладими – Ўзбек Мигрантлар Энди Нима Қилиши Мумкин? O’zbekiston Dunyo Yangiliklar
Глобальные новости Эконом

Россия Рубли Қуладими – Ўзбек Мигрантлар Энди Нима Қилиши Мумкин? O’zbekiston Dunyo Yangiliklar


Рубль қадрини ушлаб туриш мақсадида Россия Марказий Банки фоиз ставкасини 12 фоиз этиб белгилади.

Бунга 1 АҚШ доллари баҳосининг 100 рублдан кўтарилиб кетгани сабаб бўлди.

Бу кўрсаткич Россия Украина урушини бошлаганидан кейинги энг қуйи нуқта бўлди.

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Ғарб санкциялари жорий этилди, 2022 йил 10 март куни доллар 121 ярим рублгача кўтарилиб кетди.

Бироқ Россия Марказий Банкининг қаттиқ чекловлари билан яна рубль аввалги қийматига қайтди.

2023 йил бошида 70 рубль бўлган АҚШ доллари август ойи бошига келиб 91 рублгача кўтарилди.

Йил бошидан буён 38 фоиз қадрсизланди.

Охирги икки ҳафтада эса 100 рубллик психологик кўрсаткичга етди.

Бунинг сабаби, Россияга қарши киритилган санкциялар оқибатида экспортдан тушадиган даромадлари пасайиб кетаяпти, импорт эса ортмоқда, валютага талаб катта, аммо таклиф пасайиб кетган.

Шунингдек, давлат бюджети дефицити юзага келган.

Россиянинг асосий экспорт тушумлари нефть ва газдан, асосий харидор Европа эди.

Ўтган йили Европа Россия нефти баррелини 60 доллардан юқорига сотиб олмасликка қарор қилди, Европани қишда совуқда қолдирмоқчи бўлган Россия газ қувури таъмирини важ қилиб газ таъминотини тўхтатди.

Қишдан Европа осон чиқди, Россиянинг газ ва нефтини Хитой ва Ҳиндистонга сотиш режаси ҳам йўқотилган Россия бозори даромадларини келтираётгани йўқ.

Россия ярим йил давомида 2022 йил биринчи ярмига солиштирганда қарийб 50 фоиз кам нефтдан даромад кўргани эълон қилинди.

Россия Марказий Банкининг фавқулодда йиғилишда фоиз ставкасини 12 фоиз этиб белгилаш қарори рубль курсига ижобий таъсир қилди: доллар қиймати яна 97 га тушди.

Марказий Банк яна келажакда фоиз ставкасини ошириши мумкинлигини билдирди.

Рубль қадрсизланиши Ўзбекистон сўмининг курси ҳам пасайишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Марказий Банки 1 АҚШ долларининг 12000 сўмдан юқорига кўтарилиб кетишига мамлакатнинг “асосий савдо-ҳамкор давлатлари миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши” сабаб бўлганини айтди.

Рубль қадрсизланиши камида икки миллион деб кўриладиган Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қўлига тушадиган даромад ҳам пасайишини англатади, бу даромадлар ҳам йил бошидан буён 38 фоиз тушиб кетди.

Иқтисодий таҳлилчилар фикрича, йил охиригача рубль кескин қадрсизланмаслиги мумкин, Россия ҳукумати рубль курсини 100 атрофида ушлашга ҳаракат қилади.

Источник : BBC

Переводить